ДЎЛТАЛИТОВ ҚИРИ

ДЎЛТАЛИТОВ ҚИРИҚашқадарё вилоятидаги қир. Карши чўлининг шар-қий қисмидаги Нишон даштининг шарқий чеккасида жойлашган. Энг баланд жойи 512 м (Дўлталитов), уз. 12 км, жан.-ғарбдан шим.-шарққа йўналган. Дўлталитов қирида усти ясси тепаликлар бор, қуруқ ўзан кўп. Неогеннинг қумтош, гил, конгломерат ва қуйи тўртламчи даврнинг лёссимон жинслари қатламларидан таркиб топган. Бўз тупрокларда каррак, илоқ, оққурай, коврак, қўзи-қулоқ тарқалган. Дўлталитов қирининг этагидан Карши магистрал канали ўтган.

Loading...