ДОМ

ДОМ — бирор жонивор (қуш, ҳайвон)ни тирик тутиш мақсадида қўйилган тузоқ, тўр, қопқон. Турли усул ва шаклларда ясалади. Майна, саъва каби қушларни тирик тутиш учун махсус қафаслардан фойдаланилади, қашқир, тулки, кийик каби ҳайвонлар учун қопқон қўйилади, хавфлироқ ҳайвонлар учун эса чуқур қазилади.