ДОМАГК

ДОМАГК (Domagk) Герхард (1895.30.10, Лагов, Бранденбург — 1964.24.4, Кёнигсфельд, Шварцвальд) — немис патологи ва микробиологи. Бактериялар қўзғатадиган касалликларни кимёвий препаратлар билан даволаш устида тадқиқот олиб борган. Сўзакни даволаш учун биринчи самарали дори — долмигон (диметиламиносульфо-акридин) ишлаб чиққан (1934), сил ва ўсмаларни кимёвий усулда даволаш учун янги препаратлар топган. Сульфаниламид препаратларнинг бактерияларга қарши таъсир кўрсатишини асослаб берган ва даволаш амалиётида жорий этган. Нобель мукофоти лауреата (1939).