ДОМИНИКАНА РЕСПУБЛИКАСИ

ДОМИНИКАНА РЕСПУБЛИКАСИ (Republica Dominicana) — Катта Антил о. лари гуруҳидаги Гаити о. нинг шарқий қисмида жойлашган давлат. Майд. 48,4 минг км2. Аҳолиси 8,5 млн. киши (1999). Маъмурий жиҳатдан 29 вилоят ва 1 миллий округга бўлинади. Пойтахти — Санто-Доминго ш.

Давлат тузуми. Доминикана Республикаси — республика. Амалдаги конституцияси 1966 й. 28 нояб. да қабул қилинган; 1994 й. ўзгартишлар киритилган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент, у умумий овоз бериш йўли билан 4 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (парламент) амалга оширади. Парламентнинг иккала палатаси — сенат ва депутатлар палатаси умумий овоз бериш йўли билан 4 й. муддатга сайланади. Ижроия ҳокимиятни президент томонидан тайинланадиган ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Доминикана Республикасининг соҳиллари кўпги-на қўлтиклар билан парчаланган. Ҳудудининг ярмидан купи тоғ билан қопланган. Марказий қисмида Кордильера-Сентраль (Дуарте тоғи, бал. 3175 м гача), шим. да Кордильера-Септентри-ональ (бал. 1249 м гача), шаркда Кордильера-Орьенталь (бал. 701 м гача) тизмалари бор. Жан. соҳили яқинидаги Саона, Каталина, Беата о. лари ҳам Доминикана Республикасига қарайди. Тоғлар оралиғидаги Сибаова Вега-Реаль водийсининг тупроғи ғоят серунум бўлиб, у ерда қ. х. маҳсулотининг кўп қисми етиштирилади, қишлоқ аҳолисининг аксарияти яшайди. Доминикана Республикаси даги вулканлар сўнган бўлса хам, аммо тез-тез зилзила бўлиб туради. Иқлими — тропик, пассат иқлим. Пасттекисликларда ўртача ойлик т-ра 25—27°, тоғларда бундан 10 — 12° салқинроқ. Йилига 1000—2000 мм ёғин ёғади, тропик довуллар бўлиб туради. Тоғлардан бошланадиган дарёлар мамлакатни бошдан оёқ кесиб ўтади. Йирик дарёларда кема қатнайди. Тоғлар тропик ўрмон, саванна ва бутазорлар билан қопланган. Қимматбахр ёғоч олинадиган дарахт тури кўп. Минерал булоклар бор. Миллий боғлари: Арман-до-Бермудес, Дель-Эсте, Лос-Айтисес.

Аҳолисининг асосий қисми домини-канлар, уларнинг 73% испан-неф дурагайлари, 11% негрлар, 15% оқ танлилардир. Расмий тилиспан тили. Аҳолисининг кўпчилиги католиклар. 60% дан ортиқ аҳоли шаҳарларда яшайди.

Тарихи. Бу ерда 15-а. охиригача уруғчилик босқичидаги индейс қабилалари: сибоней, аравак, тайно, кариб кабилар яшаган. Кўпчилик қабилалар ўтроқ хаёт кечирар, сибонейлар овчилик б-н шуғулланар эди. 1492 й. да X. Колумб оролга келганида уни Испанияга ўхшатиб, Эспаньола деб атади. Аравак қабиласига мансуб таин индейслари эса уни Гаити дейишарди. Маҳаллий аҳоли оғир меҳнат ва ваҳшиёна муомала оқибатида қирилиб кетди. Шунда испанлар қўшни ороллардан ва Африкадан қулларни олиб келиб, шакарқамишзорларда, чорвачилик ва олтин конларида ишлатишга киришдилар. 16-а. охири ва 17-а. бошларида Франция б-н Буюк Британия оролни эгаллашга ҳаракат қила бошлади. 1697 й. Рисвик сулҳ шартномасига биноан Эспаньола о. нинг ғарбий қисми (ҳоз. Гаити ҳудуди) Францияга топширилди ва Санто-Доминго деб атала бошлади, шарқий қисми (ҳоз. Доминикана Республикаси ҳудуди) Испания қул остида қолди. 1795 й. ис-панлар оролнинг шарқий қисмини ҳам Францияга топширди. 1804 й. да мустақиллик учун кураш натижасида французлар оролдан қувиб чиқарилди ва Гаити давлати тузилди. 1844 й. Санто-Доминго озодликка эришиб, Доминикана Республикаси деб аталди. 19-а. ўрталаридан мамлакат иқтисодиётига чет эл сармояси кира бошлади. 1905 й. АҚШ Д. Р. ни асоратга солиб, мамлакат божхоналарини ўз на-зоратига олди. 1916 й. АҚШ қўшинлари ўз сиёсатига қарши кўтарилган исённи бостириш ниятида мамлакатга бос-тириб кирди ва ҳарбий-оккупация ре-жимини ўрнатди. Бу режим 1924 й. гача жорий қилинди. 1930 й. АҚШдаги йирик монополиялар кўмагида Р. Л. Трухильо ҳокимиятни эгаллади. У муста-бид режимни ўрнатди. 2-жаҳон урушидан сўнг Лотин Америкасида миллий озодлик харакати кучайиб, Трухильо режимига қарши халқ ҳаракати авж олгач, у собиқ тарафдорлари томонидан ўлдирилди (1961). 1962 й. дек. даги сайловда ғолиб чиққан X. Бош ҳоки-мият тепасига келди. У миллий иқти-содиётни мустаҳкамлаш, АҚШга қарамликни сусайтириш тадбирларини амалга оширди: аграр ислоҳот ўтказиш, сиёсий ва демократик озодлик ҳақида янги конституция қабул қилди. 1963 й. сент. да реакцион ҳарбийлар X. Бош ҳокимиятини ағдарди. Мамлакатни ҳарбий хунта идора қила бошлади. У конституцияни бекор қилди, барча демократик партияларни тақиқлади. 1965 й. апр. халқ қўзғолони ҳарбий хунтани ағдариб ташлади. Мамлакатда Ф. Кааманьонинг конституцией ҳукумати тузилди. АҚШ эса ўз фуқароларини муҳофаза қилиш баҳонаси билан Доминикана Республикасига бостириб кирди. Ана шундай бир вазиятда (1966 й. да) сайлов ўтказилди. Рефор-мистлар партиясининг раҳбари X. Балагер 1966—78 й. ларда президент бўлиб, миллий монополия, ер эгалари ва руҳонийларнинг манфаатини ҳимоя қилди. 1978 й. 16 майда ўнг кучларнинг қаршилигига қарамай, инқилобий партия номзоди А. Гусман президент этиб сайланди. 1996 й. 30 июндаги сайловда эса Озодлик партиясининг раҳбари Фернандес Рейна ғалаба қозониб, президент лавозимини эгаллади. 2000 й. дан Доминикана Республикаси президенти И. Р. Мехиа Домингес. Доминикана Республикаси — 1945 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 27 фев. — Мустақиллик куни (1844).

Сиёсий партиялари, касаба уюшма бирлашмалари. Демократик интеграция ҳаракати, 1970 й. да реформистлар партиясидан ажралиб чиққан фракция негизида тузилган; Кискейяно (Доминикана) демократик партияси, 1968 й. да тузилган; Доминикана коммунисток партияси, 1944 й. да асос солинган; Доминикана озодлик партияси, 1973 й. да тузилган; Доминикана инқилобий партияси, 1939 й. да тузилган; Реформист социал-христиан партия, 1986 й. да тузилган. Мухтор касаба уюш-малари конфедерацияси, 1962 й. да тузилган; Меҳнаткашлар умумий касаба маркази, 1972 й. да тузилган; Доминикана меҳнаткашлари миллий конфедерацияси, 1988 й. да тузилган.

Хўжалиги. Доминикана Республикаси — иқтисодий жиҳатдан заиф аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. х., ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши 15%, саноатнинг улуши 19,2%. Қишлоқ хўжалигида мамлакат ҳудудининг 35% га яқини фойдаланилади; мамлакат ишчи кучининг 50% шу соҳада банд. Экинзорлар мамлакат шим. даги Сибао ва Вега-Реаль водийларида, жан. соҳилларда ва марказий текисликларда жойлашган. Меҳнат унумдорлиги ва техника билан куролланиш паст даражада. Асосий қ. х. экинлари: шакарқамиш, какао, банан, тамаки. Ички эхтиёж учун шоли, маккажўхори, маниок, батат, ямс, ловия, сабзавот ва б. экилади. Яйлов чорвачилиги бирмунча ривожланган: кррамол, чўчқа, йилқи, парранда боқилади.

Саноати заиф, асосан қ. х. ва чорвачилик хом ашёсини қайта ишлайдиган, озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳ-сулотлари ишлаб чиқарадиган майда корхоналардан иборат. Қанд-шакар саноати дурустроқ ривожланган. 2-жаҳон урушидан кейин кончилик тез юксала бошлади. Боксит, ферроникель қазиб олиш кўпайди, мис ва темир рудаси, мармар, олтин, кобальт, титан қазиб олинади. Цемент, ёғочсозлик, кимё, нефтни кайта ишлаш корхоналари мав-жуд. 1975 й. да Санчес-Рамирес вилоятида Лотин Америкасидаги энг катта олтин ва кумуш карьери ишга туширилган. 20 та эркин иқтисодий зонада кийимкечак ишлаб чиқарилади. Йилига ўртача 4,6 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Кейинги йилларда чет эл сайёхлиги ривожланди. Транспорти. Мамлакатда т. й. уз. — 1,6 минг км, автомобиль йўли уз. — 17 минг кмдан кўпроқ. Асосий денгиз портлари: Санто-Доминго, Пуэрто-Плата. 6 та аэропорт, шу жумладан Пунта-Кауседода халқаро аэропорт бор. Доминикана Республикаси четга қанд-шакар, ферроникель, олтин, кумуш, кофе, какао, банан, боксит, тамаки, мева ва б. чикаради. Четдан озиқовқат, машина ва авто-мобиллар, электр асбоб-ускуналари, маъданли ўғит, доридармон, ёқилғи, пахта келтиради. Савдосотикдаги мижозлари: АҚШ ва Европа Иктисодий ҳамжамияти давлатлари. Пул бирлиги — Доминикана песоси.

Соғлиқни сақлаш. Кўпчилик аҳоли турмушининг тиббийсанитария шароити қониқарли эмас. Давлат бюджетининг 7% соғлиқни сақлашга ажратилади. Аҳолининг жуда оз қисми ижтимоий суғурта қисобига тиббий ёрдамдан фойдаланади. Юқумли касалликлардан таносил, иситма-безгак, сил тарқалган. Шифокорларни 2 тиббий олий ўқув юрти тайёрлайди.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Доминикана Республикасида 7—11 ёшдаги болалар учун бепул ва мажбурий таълим жорий этилган, бироқ аҳолининг ярмидан кўпроғи саводсиз. Катта ёшдагилар ва қишлоқ аҳолиси орасида саводсизлар айниқса кўп. Давлат мактабларидан ташқари хусусий ва черков мактаблари бор. Уларнинг ҳаммасида таълим давлат дастури асосида олиб борилади. Ўрта маълумот олиш учун бошланғич мактабдан кейин 3 йиллик 2-поғона мактабни ҳам битириш керак.

Кечки давлат мактаблари савдо, саноат ва қ. х. ходимларини тайёрлайди. Доминикана Республикасида 3 та ун-т, жумладан, Америкадаги энг қад. ун-тлардан бири — Санто-Доминго ун-ти (1538 й. да асос солинган) бор.

Илмий муассасаларида асосан тарих, тилшунослик, тиббиёт соҳаларида тадқиқот олиб борилади. Бир неча хусусий илмий муассасалар: Доминикана академияси, тарих академияси, бир қатор илмий муассаса, жамият ва уюшмалар бор. Ун-т кутубхонаси, Миллий ва муниципалитет кутубхоналари, миллий музей (1927), миллий бадиий галерея (1943) мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириш ва телекўрсатуви. Доминикана Республикасида нашр этиладиган асосий газ. лар: «Информасьон» («Ахборот», кундалик газ., 1915 й. дан). «Карибе» («Кариб газ.», кундалик газ., 1948 й. дан), «Листин диарио» («Кундалик варақа», кундалик газ., 1889 й. дан), «Насиональ» («Миллий газета», кундалик газ., 1966 й. дан), «Нотисиа» («Хабарнома», кундалик кечки газ., 1973 й. дан), «Ультима ора» («Сўнгги соат», кундалик кечки газ., 1970 й. дан). Алоқа бош бошқармаси мамлакатдаги радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни назорат қилади. «Радио Телевисьон Доминикана» ҳукумат радио ва телекўрсатув хиз-матидир. Бир неча тижорат радио ва те-лекўрсатув стялари бор.

Лдабиёти испан тилида. 19-а. да биринчи миллий мадҳия муаллифи Ф. М. дель Монте янги адабиётга асос солди. Доминикана Республикасида биринчи миллий роман — М. де X. Гальваннинг «Энрикильо» тарихий асаридир. Аср охиригача индейслар турмуши адабиётнинг асосий мавзуи бўлди. Бу даврдаги адабиёт шиддатли сиёсий кураш шароитида ривожланди.

1930 й. да Трухильо реакцион диктатурасининг карор топиши бир гуруҳ тараққийпарвар адибларни муҳожирликда яшашга мажбур этди. Улардан А. Ф. Рекена «Замин душманлари», «Оловли йўл» романларида мустабид тузумни фош этди. Р. Марреро Аристи, X. Бош асарлари Доминикана Республикаси деҳқонлари ҳаётига бағишланди. Э. Инчаустеги Кабраль, Педро Мир, М. дель Кабраль ва б. шо-ирларнинг асарларида ижтимоий норозилик гоялари акс этди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Испанлар босқинидан аввал (16-а. га-ча) индейслар санъати (нақшинкор ва жимжимадор кулоллик, заранг идишлар, тош ва ёғоч санамлар) ривожланган. Дастлабки шаҳарлар, жумладан Санто-Домингога асос солингач, кейинги готика ва илк Уйғониш услубида ҳар хил ибодатхоналар, касалхона, савдо корхоналари, жамоат ва турар жой бинолари барпо этилди. Санто-Домингодаги Торре дель Оменахе соқчи минораси (1503—07), собор (1512—41, меъмори Р. де Льендо, Л. де Моя), Каса дель Амиранте саройи (1510—14) ва б. иншоотлар ҳозиргача сақланган. Шу даврда мақбаралар қурилиши, рассомлик, ҳайкалтарошлик ҳам вужудга келди. Кейинчалик меъморлик сует ривожланди. Ҳозир ҳам вилоят шаҳарларида пастқам ёғоч уйлар, қишлоқ жойларда ёғоч синчли ва томига шох-шабба ёпилган уйчалар кўп. 1930 й. ги довулда вайрон бўлган Санто-Доминго АҚШ меъморлигига тақлидан темир-бетон ва ойнадан курила бошлади.

Мустамлакачилик даврида арзигулик тасвирий асарлар яратилмади. Янги давр санъати 20-а. дан ривожланди. Рассом ва ҳайкалтарошлардан Л. де Санглес, А. Грульон ва А. Р. Урданеталар тарихий мавзуда картина, пейзаж, пор-третлар яратдилар. Санто-Домингода биринчи бадиий мактабга асос солингач (1908), ёш рассомлар етишиб чика бошлади. Замонавий рассомчилик Америка ва Европа модернистик оқимлари — кубизм (X. М. Кольсон), абстракционизм (П. Хьюдисельи), сюрреализм (Д. Суро) таъсирида ривожланди. С. Вос-и-Хиль, А. Бонилья, X. О. Морелларнинг реалистик асарлари яратилди. Санто-Доминго миллий санъат макта-би, Сан-Франсиско-де Макорис ва Сан-Хуан нафис санъат мактаби, Сантьяго ва Ла-Вега пластик санъат мактаби мавжуд.