ДОМИНИКАНЛАР

ДОМИНИКАНЛАР — халқ, Доминикана Республикасининг асосий аҳолиси. Умумий сони 7,4 млн. киши (1990-й. лар ўрталари), жумладан Доминикана Республикасида 7,1 млн. киши. Шунингдек, АҚШ ва Гаити ва б. да ҳам яшайди. Доминиканларнинг тили ерли индейс кабилалари тилларининг таъсирида бирмун-ча ўзгарган испан тилидир. Диндорлари — асосан, католиклар.