ДОМИНИОН

ДОМИНИОН (инг. dominion, лот. dominium — қарам ер) — инглиз қироли (қиролича)ни давлат бошлиғи деб тан олиб келган ва Британия империяси таркибида бўлган давлат. Унга генералгубернатор тайин қилинган. Дастлабки Доминионлар — Канада (1867 й. дан), Австралия Иттифоқи (1901 й. дан), Янги Зеландия (1907 й. дан) ва б. Ҳамдўстлик тузилганидан кейин, гарчи кўпгина собиқ Доминионлар унга кириб, аввалгидек инглиз қироличасини давлат бошлиғи деб ҳисобласаларда (Канада, Янги Зеландия ва б.), Д. атамаси қўлланилмайдиган бўлди.