ДОМЛА — 1) мактабхонапярла ўғил болаларга таълимтарбия берган зиёлилар;
2) масжид имом-хатибларининг халқ томонидан юритиладиган номи;
3) олий, ўрта махсус ўқув юртларида фаннинг бирор соҳасидан даре берувчи шахслар (проф., доцент, ассистент, катта ўқитувчи ва ўқитувчи)га нисбатан қўлланиладиган атама;
4) бирор соха (мас, фан ва маданият)да обрў-эътибор қозонган, илғор дунёқараши, эътиқоди ва б. фазилатлари б-н узгаларга намуна бўладиган билимдон, муҳтарам шахс.