ДОН ОТ ЗОТИ

ДОН ОТ ЗОТИ — салт миниладиган ва аравага қўшиладиган от зоти. Дон казаклари томонидан Дон дарёси ҳавзасидаги дашт минтақасида маҳаллий отларни, 15—19-а. ларда маҳаллий жан. Россия зотларини Қорабоғ, форс, араб, соф наслли туркман от зотлари билан чатиштириб яратилган. Дон от зотининг туей малла, жийрон, гавдаси йирик. Ёзнинг жазирама иссиқ ва қишнинг совуқларига бардошли. Яғрини бал. 160—163 см, тана кия уз. 162—165 см, кўкрак айланаси 195—198 см, поча айланаси 20—21 см. Чопқирликда уч ёшлиси 2400 м масофани 2 мин. 43,2 сек. да босиб ўтган. Россиянинг Ростов, Қозоғистоннинг жан. вилоятларида урчитилади. Кўпгина мамлакатларда, жумладан, Ўрта Осиёда маҳаллий от зотларини яхшилашда фойдаланилади.