ДОН ПАРВОНАСИ

ДОН ПАРВОНАСИ, омбор парвонаси (Ephestia elutella Нв.) — парвоналар (Pyralididae) оиласига мансуб омбор зараркунандаси. Кавказ, Ўрта Осиёда кўп учрайди. Қурти дон, дон маҳсулотлари, какао дуккаги, кофе дони, мева қоқилари ва б. зарарлайди. Капалаги қаноти ёзилганда 12—17 мм. Олдинги канотлари оч кулранг, чети қизғиш ёки қўнғир. Тухуми оқ, думалок, (диаметри 0,35—0,45 мм). Қурти 12—13 мм, дуксимон, хира оқ. Ғумбаги 0,5—6,5 мм, сарғиш-қўнғир. Куртлик даврида қишлайди. Урғочиси 150 тагача тухум қўяди. Тухумдан 4—5 кунда қурт чиқади. Қуртлик даври 40— 80 кун, ғумбаклик даври 6—11 кун. Йилига 2—4 авлод беради.

Кураш чоралари: омборлар янги ҳосилни қабул қилишдан олдин девор ёриқлари гексахлоран дусти аралаштирилган лой билан сувалади, бино атрофи тозаланади. Бино ичи, асбоб-ускуналар препаратлар суспензияси ёки эмульсияси б-н дориланади ва аэрозол шашкалар тутатилади, омбор дераза ва эшиклари зич ёпилиб, метил бромид (1 м3 ҳажмга 40 г), хлорпикрин (1 м3 ҳажмга 25—40 г) ва дихлорэтан (1 м3 ҳажмга 280—300 г) билан дезинфекция қилинади.

Лутфи Мирмақсудова.