ДОН

ДОН (юн. номи Танаис) — РФнинг Европа қисмидаги дарё. Уз. 1870 км. Ҳавзасининг майд. 422 минг км2. Ўрта Россия қирларининг шарқий ён бағридан бошланиб, Азов денгизининг Таганрог қўлтиғига қуйилади. Юқори қисми тор водийдан оқади; ўнг қирғоғи баланд (90 м гача), соҳилида жар кўп. Чуқ. 20 м гача. Донга ўнгдан Северский Донец, чапдан Медведица, Сал ирмоқлари қуйилади. Доннинг қуйи қисмида Цимлянск сув омбори ва ГЭС бор. Ростов-Дон ш. дан қуйида Доннинг дельтаси (майд. 340 км2) бошланади. Ўртача сув сарфи 935 м3/ сек. Дон кема қатнайдиган Волга-Дон канали орқали Волга билан боғланган. Асосан қор ва ёмғирдан сув олади. Нояб. ва дек. да муз билан қопланиб, мартда муздан бўшайди. Донда Сосна дарёси қуйилиш еридан 1604 км гача, Лиски ш. дан 1355 км масофада мунтазам кема қатнайди. Бал и к, овланади. Дон бўйида Калач-Дон, Ростов-Дон, Азов ш. лари жойлашган.