Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ДОНА ШЎРА

ДОНА ШЎРА [Gamanthus gamocarpus (Mog.) Bge. ] — шўрадошлар (шўрагуллилар оиласи)га мансуб бир йиллик ўт. Пояси ингичка, сершох, барглари цилиндрсимон, этли, поядагилари кетма-кет жойлашган, гул олди барглари қарамақарши ўрнашган, туби эса бирбири билан бирикиб кетган. Ҳар бир барг қўлтиғида биттадан гул етишади. Дона шўра май ойида гуллаб, авг. да уруғ беради. Дона шўра асосан тақир ерларда, шўрхок тупроқда, қумларда ва гил тупроқларда ўсади. Куз ва қишда қўй ҳамда туялар учун яхши озуқа.

Prev Article

ДОНА ГУЛ