ДОНАК

ДОНАКоғирлик ўлчов бирлиги. Жуда қадимдан қўлланилиб келинган. Мавжуд адабиётларда Донакнинг доник ва данак кўринишлари ҳам учраб туради. Донакни баъзан донг ҳам дейишади. Донг Донакнинг араблаштирилган куринишидир. Бухорода 1 мисқол 4,8 г бўлгани учун 1Д. =1 донг = 0,80 г бўлади; Хоразм мисқоли (14—15 а. ларда) 4,53^4,55 г бўлгани учун 1Д. =1 донг=0,755-Ю,7583 г ёки яхлитланган ҳолда 0,76 г га тенг бўлган.