ДОНЕЦК ТОШКЎМИР ҲАВЗАСИ

ДОНЕЦК ТОШКЎМИР ҲАВЗАСИ — Европадаги муҳим кўмирли ҳавза. Украинанинг Луганск, Донецк, Днепропетровск, қисман Полтава, Харьков ва РФнинг Ростов вилоятларида жойлашган. Майдони 60 минг км2. Шундан Украинадагиси 40 минг км2 дан кўпроқ. Кўмирнинг баланс захираси А+В+С, тоифа бўйича 56 млрд. т, С2 тоифа буйича 18,1 млрд. т. Украинадаги кўмирнинг захираси юкрридагига мувофиқ 48,6 ва 14,2 млрд. т. Д. т. ҳ. нинг тектоник тузилиши Украина кристалли қалқони билан Воронеж кристалли массиви оралиғидаги синклинорийдан иборат. Ҳавзанинг геологик тузилишида юқори палеозой, мезозой ва кайнозой эраларига мансуб чўкинди жинслар иштирок этган. Кўмир қатламлари карбон даври ётқизиқларида жойлашган. Бу ётқизикдар оҳактош, аргеллит ва алевролитлардан ташкил топган. Донецк тошкўмир ҳавзасининг кўмирга самарадорлиги ўрта карбон даврига тўғри келади. Донецк тошкўмир ҳавзасида 330 га яқин кўмир қатлами маълум. Булар қуйи, ўрта ва юқори карбон ётқизикларида. Кўмир таркибидаги учувчан моддаларнинг микдори ва б. хоссаларига кўра Д. т. ҳ. кўмири 8 маркага булинган. Ёнганда 7150 ккал/ кг дан 8600 ккал/кг гача иссиклик чиқаради. Донецк тошкўмир ҳавзасининг гидрогеологик шароити қатламлардан кумир олишга жуда кулай. Шахталарни деярли сув босмайди. Донецк тошкўмир ҳавзасида тошкўмир дастлаб 1721 й. Кундарюч дарёси ўзанидан топилган. 1864—70 й. ларда ҳавзанинг биринчи геологик харитаси тузилган. Кумир дастлаб оддий усулда олинган. 1892—1926 й. ларда мукаммал геологик съёмка ўтказилган. Дастлабки шахта 1895 й. да Луганск металлургия здини ёқилғи билан таъминлаш мақсадида қурилган. Донецк тошкўмир ҳавзасида кумир шахта усулида қазиб олинади. Донецк тошкўмир ҳавзаси кўмири қора металлургия, иссиклик электр стясида ва б. мақсадларда ишлатилади.