ДОНЕЦК

ДОНЕЦК (1924 й. гача Юзовка, 1961 й. гача Сталино) — Украинадаги шаҳар (1917 й. дан). Кальмиус дарёси бўйида. Донецк вилояти маркази. Т. й. тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 1075 минг киши (1997). Ёндош шаҳарлар билан бирга саноат тугуни ва шаҳар агломерациясини ташкил этган. Оғир саноатнинг энг йирик марказларидан. Донецк тошкўмир ҳавзасиаан кўмир қазиб олинади. Қора ва рангли металлургия, машинасозлик (кон, металлургия жиҳозлари ва б., музлатгич, кабель, велосипед ва б. ишлаб чиқарилади), кимё (кимёвий реактив, пластмасса з-длари), қурилиш материаллари, кокс кимёси, озиқ-овқат, енгил (шу жумладан ипгазлама) саноат корхоналари бор. Украина ФА нинг и. т. институтлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари (шу жумладан ун-т), 3 театр (шу жумладан опера ва балет театри), ўлкашунослик музейи ва бадиий музей мавжуд. Донецкга 1869 й. асос солинган.