ДОНЕЦК ВИЛОЯТИ

ДОНЕЦК ВИЛОЯТИ (1961 й. гача Сталино вилояти) — Украина таркибидаги вилоят. 1932 й. 17 июлда ташкил этилган. Украинанинг жан.-шарқида. Майд. 26,5 минг км2. Аҳсшиси 5125,4 минг киши (1997), асосан, украинлар, шунингдек, яҳудий, белорус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 18 туманга бўлинган, 49 шаҳар, 139 шаҳарча бор. Маркази — Донецк ш.

Донецк вилоятининг кўп қисми даре водийлари, жарлар ўйиб юборган тўлқинсимон текисликдан иборат (бал. 200 м гача). Шим.-шарқида Донецк қирлари (бал. 350 м гача), ундан ғарбда Днепр бўйи пасттекислиги, жан. да Азов бўйи қирлари бор. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси шим.-шарқда —7,8°, жан. да —5,4°, июлники шим.-шарқда 20,8°, жан. да 22,8°. Йилига 450—500 мм ёғин ёғади. Йирик дарёлари: Северский Донец, Самара, Волчья ва б. Тупроғи кўп қисмида қора-тупроқ. Ўрмонлар бор. Азов денгизи соҳилида чўл ўсимликлари ўсади.

Донецк вилоятида оғир саноат (кўмир қазиб олиш, металлургия ва машинасозлик) ривожланган. Донецк вилояти тошкўмир қазиб олишда МДҲда Россиядан кейин 2-ўринда туради. Қора металлургияда ма-ҳаллий кокс ва Кривой Рог ҳамда Керчь рудаси ва Никополь марганеци ишлатилади. Артёмовск рангли металл з-ди, Константиновка «Украинк» зди, Никитовка симоб к-ти ва Часовни Яр ўтга чидамли буюмлар кти ишлаб турибди.

Донецк вилояти оғир машинасозликнинг йирик марказларидан. Кокс кимёси з-длари бор. Йирик қурилиш материаллари саноатида цемент, ойна, йиғма темир-бетон, шифер, асбест ишлаб чиқарилади. Славянскда йирик калам ф-каси бор. Енгил ва озиқ-овқат саноати ҳам ривожланган. Энергетика хўжалиги ма-ҳаллий кумир ва қисман бошқа ерлардан келтириладиган нефть билан ишлайди. Йирик ГРЭСлар бор.

К-х. кўп тармокли, юксак даражада механизациялашган. Ғалла ва техника экинлари, сабзавот-полиз, картошка ва ем-хашак экинлари экилади. Боғдорчилик ҳам ривожланган. Токзорлар кенгайтирилмоқда. Чорвачиликда кўпроқ қорамол боқилади; чўчқачилик, қўйчилик ва паррандачилик ҳам ривожланган.

Т. й. нинг асосий магистраллари: Донбасс—Харьков ва Донбасс—Днепр бўйи ва б. Т. й. лар электрлаштирилган. Автомобиль йўллари уз. 8,2 минг км. Аэропортлари: Донецк, Мариуполь. Азов денгизи бўйидаги йирик порти — Мариуполь. Олий ўқув юртлари, жамоат кутубхоналари, музейлар, театрлар ишлаб турибди.