ДЎНГ ҚУМЛАР

ДЎНГ ҚУМЛАРўсимликлар б-н мустаҳкамланган ёки чала мустаҳкамланган айлана ёки узунчоқ шаклдаги қум уюмлари. Дўнг қумлар сочилувчан («тўп кумлар») ва зичланган қумларга бўлинади. Дўнг қумлар айниқса Марказий Осиё чўлларида, кўпинча чучук ёки шўртоб ер ости сувлари 3 м дан 5 м гача чукурликда бўлган жойларда вужудга келади. Ўрта Осиёда Қизилқум, Қорақум, Қорақалпоқ чўлида кўпроқ учрайди.