Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ДОНИШМАНДЧАХОН

ДОНИШМАНДЧАХОНЧиғатой улуси ҳукмдорларидан бири. Чингизхоннинг учинчи фарзанди Ўқтойхоннмнг олтинчи пушти ҳисобланади. Амир Қазағон (ҳукмронлик йиллари 1346—58) Қозон Султонхонни қатл (1346) этиб, Донишмандчахонни хон деб эълон қилади ва унинг номи билан танга зарб эттиради. Д. Мова-роуннахр хони саналсада, аслида давлат ишларини Қазағоннинг ўзи бошқарган. Улуғбекнит таъкидлашича, Д. Чиғатойхон авлодидан бўлмаганлиги боис амир Қазағон томонидан ўлдирилган (1348). Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, Донишмандчахоннинг ўғли Суюрғатмишни хонлик шоҳсупасига (1370—88) кўтарган.

Ад.: Шарафиддин Али Яздий, Зафарнома, Мовароуннаҳр воқеалари, 1360 — 1370, Т., 1994; Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Т., 1994; Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992.