ДОНОР-АКЦЕПТОР БОҒ

ДОНОР-АКЦЕПТОР БОҒ, коорди национ боғ — кимёвий (ковалент) боғнинг бир тури. Д.-а. б. бир атом (донор)нинг бир жуфт электронига бошқа атом (акцептор)нинг бўш (тўлмаган) электрон қавати тўғри келганда содир бўлади. Бу боғланишда ҳам электронлар икки атом учун умумий бўлади. Аммиак билан водород иони (протон) нинг ўзаро таъсири натижасида аммоний иони ҳосил бўлиши бунга яққол мисолдир. Ушбу реакция пировардида тўртинчи ковалент боғ N—Н ҳосил бўлади. Аммоний ионидаги барча N—Н боғлар ўзаро тенг кучлидир. Бу ҳолда аммиак молекуласи — донор, протон — акцептор (яна қ. Кимёвий боғ).