ДЎППИ

ДЎППИ — енгил бош кийими. Кадимдан эрон ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Туркистон халқлари орасида (айниқса Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида) миллий кийим турига айланган. Бошқа халқлар Дўппи ларидан ўзбек Дўппи лари ўзига хос шакли, безаги б-н фарқланади. Дўппи уч қисмдан — тепа (айлана ва тўртбурчак шаклида бичилади), кизак (гардиш шаклида) ва жиякдан тузилган, республиканинг турли жойларида турлича безатилади; қисмлари бирлаштирилганда турлича кўринишга эга бўлади. Дўппи тикувчи уста дўппидўз, Дўппи тикиш касби эса дўппидўзлик деб аталади.

Дўппи асосан бахмал, сидирға шойи, сатинга ип, ипак, зар иплар билан кашта тикиб тайёрланади. Тайёрланган жойи (Чуст, Марғилон, Тошкент, Шаҳрисабз ва б.), мўлжалланган кишиларнинг ёши ва жинси (эркак, аёл, болалар), шакли (ўткир учли, коннуссимон, ярим дойра, чуқур тубли, думалоқ, каржли ва б.)га кура Дўппилар хилма-хил ва ранг-барангдир. Дастлабки Дўппилар шакли ўткир учли қилиб салла билан кийишга мўлжаллаб кизаги кенг жи-якли қилиб тайёрланган. 20а. 20-й. ларидан Дўппи шакли ўзгарди: тепаси дума-лоқ ёки мурабба шаклга эга бўлди, кизакдаги жияги ингичкалашди.

Ўзбекистонда Чуст, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Бойсун, Шаҳрисабз Дўппилари машҳур. Чуст Д. си тўқ яшил шойи ёки сатиндан 4 каржли қилиб тайёрланади: тепасининг ҳар бир каржида калампирнусха ёки бодом шакли, кизагининг ҳар бир каржида 4 тадан меҳроб (ярим дойра) шакли кашта билан сидирға қоплаб оқ (ип ёки ипак) ипда тикилади. Тайёр Дўппининг тепаси кизагидан мурабба шаклида бўртиб чиқади (бошқа Дўппи ларнинг тепаси ярим дойра шаклида бўлади). Шакли кўп жиҳатдан чует Дўппи сига ўхшаш бўлган марғилон Д. си гуллари (нисбатан ингичка ва узун қалампир шакли)нинг сидирға қопланмаслиги билан фаркланади.

Тошкентнинг духоба Д. си сидирға бахмалдан, бухоро Д. си сидирға ёки гулли бахмалдан тайёрланади; бухоро Дўппи сига ранг-баранг ипак ипларда йўрма усулида кашта тикиб безатилган жияк тутилади.

Ироқи Д. Шаҳрисабзда кенг урф бўлган, кейинчалик бошқа жойларга тарқалиб, ҳар бир маҳаллий жойнинг ўзига хос безак усулида яратила бошланди. Дўппининг бу турида кашта иплари суғирилиб тўр ҳолига келтирилган мато (сурп)га рангли ипак ёки ингичка толали пахта ипи билан ироқи чок (терма ва босма усули)да тикилади (номи шундан). Ироқи Дўппининг энг яхши намуналари Шаҳрисабз ва Китоб дўппидўзлари томонидан тайёрланади. Тошкент ва Фарғона водийсида кенг тарқалган ироқи нусха Д. нинг нақш мужассамоти ранг-баранг гулли новдалар, улар орасидаги яшил, кўк тусли қушча (булбул)лар шаклидан иборат. Тошкентнинг ироқи Дўпписида оқ заминга атиргуллар тўқ ва оч кизил ипакларда (баъзан «Раъно», «Гули», «Фарғона тонг отгунча» ва б.) ёзувлар қўшиб тикилади.

Шаҳрисабзнинг тепа ва кизаги яхлит (ипак ва ипдан) тўқилган гилам Д. си ҳам машҳур. Самарқанд (Ургут) ва Сурхондарё (Бойсун)нинг думалок, шаклли пилтадўзи Д. сининг нақши содда, гуллари марказга томон йўналган, қавиқ чоклари эса қовурғали юзани ҳосил қилади. Бухоро зардўзларининг зардўзи-гулдўзи ва зардўзи-заминдўзи («Юлдуз», «Товус» ва б.) Д. лари бадиий жиқатдан юқори баҳоланади. Тошкентнинг сидирға парчадан 4 каржли (каржлари ўзаро қора хршия йўллар билан бўлинган, ҳар бир каржга ёрқин гуллаган новдалар тикилган) Дўпписи ва б. Д. лар жозибали қилиб тайёрланади.

Гулноз Шарипова.