ДЎППИДЎЗЛИК

ДЎППИДЎЗЛИКдўппи тикиш касби; бадиий ҳунармандликнинг кенг тарқалган соҳаси. Дўппи бахмал, сидирға шойи, сатиндан бичилиб, ип, ипак, зар иплар билан кашта тикилади. Кашта тикиб безатилган бўлаклар (тепа, кизак) га астар ёпиштирилиб майда нозик чокда қавилади, қавиклар орасига пахта ёки қоғоздан пилта урилади. Сўнг тайёр бўлаклар бир-бирига уланади, кизак атрофи жияк (тасма) билан ҳошияланади. Елимланган дўппилар тахтакачга қўйилади. Тайёр бўлган дўппи бичимига қараб мурабба, конуссимон (думалоқ) шаклга эга бўлади. Дўппидўзлик билан асосан аёллар, қис-ман эркаклар ҳам шуғулланади.

20-а. 20-й. ларидан ҳунарманд усталар артелларга бирлаштирилди, кейинчалик ф-каларда меҳнат қила бошладилар. Дўппидўзлик ҳочир Бухоро («Зардўз» акциядорлик жамияти), ТошкентШарқ гули» LTD), Чуст ва б. корхоналарда, қисман хонадонларда давом эттирилмоқда.

Сайёра Маҳкамова.

Loading...