ДОР ул-ФАНО

ДОР ул-ФАНО (араб. — ўткинчи уй) — ислом динида инсон яшаётган дунё (бу дунё) «фоний» (ўткинчи) эканлигини билдирувчи тушунча. Унга кўра, бу дунё яхши ва эзгу амаллар, савоб ишлар қиладиган жой. Дор ул-фано ул-ф. да дор ул-бақо учун тайёргарлик кўрилади. Тасаввуфда «фано филлоҳ», яъни Аллоҳ йўлида ўзини фоний ҳисоблаш мақоми қайд этилган. Бунда бу дунёга бефарқ қараш, дунё лаззатларидан воз кечиш каби хусусиятлар кўзда тутилади. Бу дунёни Дор ул-фано улф. деб аташ 9 — 10-а. ларда маломатийлар тариқатида айниқса кенг расм бўлган.