ДОРИ

ДОРИ — касалликларни даволаш ёки олдини олиш учун ишлатиладиган модда. Ҳар қандай Дорини одамларга қўллашдан олдин ҳайвонларда синаб кўрилади ва клиникаларда кузатилади. Дорилар кимё-фармацевтика з-дларида синтетик моддалардан, ўсимлик, ҳайвон ёки микробиологик маҳсулотлардан, тез бузиладиган айрим Дорилар эса дорихоналарда тайёрланади. Дорилар турли хилда, мас, суюқ (қайнатма, тиндирма, эритма, суспензия ва б.), юмшоқ (суртма, линимент, крем, паста ва б.), қаттиқ (сочма, таблетка, драже, гранула ва б.) ҳамда алоҳида инъекция мақсадлари учун ампула ҳолида чиқарилади.

Таъсирига кўра, юрак Д. лари, сурги, сийдик ҳайдайдиган, оғриқ қолдирадиган, иссиқ туширадиган, наркотик, уйқу келтирадиган ва бошқа Дорилар бўлади. Бевосита касалликнинг қўзғатувчисига таъсир қиладиган Дорилар алоҳида гуруҳни ташкил этади, буларга безгак, захм, силга қарши ва бошқа Дорилар киради. Улар кимёвий терапевтик воситалар деб аталади. Дори ларнинг шифобахш таъсири беморнинг ёши, аҳволи ва дозата боғлиқ. Катта доза организмни заҳарлаши, кам доза эса касаллик қўзғатувчисини ўша Дорига чидамли қилиб қўйиши мумкин. Шунинг учун Дорини фақат врач буюрган дозада қабул қилиш керак.

Дорилар сиртга ишлатилади, ичирилади, нафас йўли орқали юборилади ва инъекция қилинади. Уларнинг кучи, таъсири организмга қай йўл билан ва қанчалик тез киритилишига боғлиқ. Баъзи Дорилар такрор юборилганда организмда тўпланиб таъсир этади (қ. Кумуляция). Д. ни кўркўрона қабул қилиш ярамайди, чунки кўп касалликлар белгиси бир-бирига ўхшайди, унинг учун кераксиз Дориларни қабул қилиш соғлиққа зарар етказади. Организмга кирган Дорилар қисман парчаланади ва ўзгаради, кейин буйрак, ҳазм ва нафас йўллари, тер ва б. орқали чиқиб кетади.

Дорилар уйда болаларнинг бўйи етмайдиган жойда сақланиши керак. Ҳар бир Дорини яроклилик муддати ёрлиғида қайд қилинади, белгиланган мудцатдан узоқ сақпанганда таъсирини йўқотади. Кейинги йилларда хориждан келтирилган Дорилар хили бир кадар ортди, шу боис уни фақат врач маслаҳати билан қабул қилиш зарур.

Ўзув Зокиров.

Prev Article

ДОР ул-БАҚО

Next Article

ДОРИЙЛАР