ДЎРМОН

ДЎРМОН — ўзбек қавмларидан бири. Дўрмон мўғулча тўрт демакдир. Тўртта уруғдан ташкил топгани учун шундай аталган бўлиши эҳтимол. Дўрмон қабиласи Абулхайрхон (1428—68), умуман Ўзбек улусида катта нуфузга эга бўлган. Дўрмонлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудларига Дашти Қипчоқтн 16 — 17-а. давомида келиб ўрнашган. Дўрмонлар Бухоро амирлигининг сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб келган. Ўзбекистон ҳудудида Дўрмон қавми кичик-кичик гуруҳларга бўлиниб тарқоқ ҳолда яшаган. Булар, асосан, Зарафшон дарёсининг ўрта оқими, Сурхондарё вилоятидаги Қоратоғ дарёсининг ўрта оқими, Сурхон дарёсининг юқори оқимларида, Боботоғ этакларида, Тошкент воҳасида, қисман Хоразм вилоятида жойлашган. Дўрмон қавмининг таркибида оқ қўйли, увоқ, уч уруғ, кўк челак, нўғай, гурдак, ой тамғали ва б. бўлинмалари бўлган. Марказий Осиёда Дўрмон атамаси жой номлари сифатида сақланиб қолган (мае. Тошкент ш. яқинидаги Дўрмон қишлоғи ва б.).

Loading...