ДОРО ҚАБРИ КИТОБАЛАРИ

ДОРО ҚАБРИ КИТОБАЛАРИШероз ш. (Эрон) дан 50 км шим.-шарқда, Доро I қабри устидаги тошларга миххат б-н ўйилган битиклар. Унда Доро I томонидан босиб олинган ўлка ва вилоятлар, жумладан Туроннинг қад. вилоятлари (Парфия, Бақтрия, Суғдиёна, Хоразм) ва халқлари, жумладан Амударёнинг ўнг соҳилида яшаган саклар, Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида яшаган чўққи қалпокли саклар ҳақида ҳам маълумот келтирилган.