ДОРОЙИБОФЛИК

ДОРОЙИБОФЛИК — шойи-атлас, беқасам тўқишнинг қад. усули; доройи тўқиш касби. Доройининг эни, тиғ ва гуласи шойи-атлас, беқасамнинг эни, тиғ ва гуласидан анча кенг бўлгани учун доройи тўқиш бошқа газламаларни тўқишдан қийин бўлган. Илгари бу иш билан махсус усталар (доройибофлар) шуғулланган. 1920 й. лардан сўнг Доройибофлик саноат артелларига уюшган ҳолда давом эттирилди. Доройибофлик касби 20-а. нинг 50-й. ларигача давом этди.