ДОРТМУНД

ДОРТМУНД — Германиядаги шаҳар, Шим. Рейн-Вестфалия ерида, Эмшер дарёси ва Дортмунд—Эмс канали бўйидаги порт. Аҳолиси 591,7 минг киши (1998). Германиянинг йирик саноат, айниқса қора металлургия саноати марказларидан бири. Транспорт йўллари тугуни, Рур саноат рнининг шарқий «дарвозаси». Огир машинасозлик, станоксозлик, электротехника, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Д. да йирик банклар, савдо ва саноат фирмалари жойлашган. Улгуржи савдо маркази. Ун-т, илмий тадқиқот интлари, театр ва б. бор. Дортмунд ёзма манбаларда дастлаб 885 й. дан Тротманния номи билан тилга олинган. 12-а. да шаҳар ҳуқуқини олган. 12—15 а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.