ДОССЕ

ДОССЕ (Dausset) Жан (1916) — француз иммунологи. Франциядаги биринчи иши трансплантацияга оид. Асосий ишлари иммуногематологияга, жумладан эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар иммунологиясига бағишланган. Лейкоцитар антигенларнинг янги системасини аниқлади ва уларнинг трансплантологиядаги ролини тадқиқ қилди. Буйрак етишмовчилигини даволаш йўлларини ишлаб чикди. Нобель мукофоти лауреати (1980, Б. Бенасерраф ва Ж. Д. Снелл билан ҳамкорликда).