ДЎСТ МУҲАММАД

ДЎСТ МУҲАММАД ибн Сулаймон (7—1550) — хаттот ва мусаввир. Сафавийлардан Баҳром Мирзо ва шоҳ Таҳмосб саройида хизмат қилган. Бахром Мирзо кутубхонасида тузилган мураққага сўз боши сифатида хаттотлик ва мусаввирликка оид рисола битган (1544—45, Истанбулдаги Тўпқопу музейида). Тадқиқотчилар рисолани «Ҳолати хунарварон» («Санъаткорлар аҳволи») деб номлаган. Унда хат-ёзувнинг келиб чиқиши, марказий осиёлик, таълиқ ва настаълиқ ёзувлари усталари, мусаввирлик санъати ва мусаввирлар (жумладан Абдулхай Жаҳонгир Бухорий ва б.) ҳақидаги маълумотлар баён қилинган. Дўст Муҳаммад кўчирган қўлёзма ва хат намуналари Санкт-Петербургдаги оммавий кутубхонада сақланади.