ДЎСТ СОНЛАР

«ДЎСТ» СОНЛАР — ҳар бири иккинчисининг бўлувчилари йиғиндисига тенг бўлган икки сон (т ва п). Mac, 220 ва 284 «Д» с. дир. 220 сонининг бўлувчилари: 1, 2, 4, 5, 10, 11, 20, 22, 44, 55, 110; буларнинг йиғиндиси 284 га тенг. 284 сонининг бўлувчилари: 1, 2, 4, 71, 142; буларнинг йиғиндиси 220. «Д». с. тушунчасини дастлаб Пифагор киритган. У шу мезон ёрдамида 17296 ва 18416 сонларнинг «дўст»лигини кўрсатган эди (к=4 га тўғри келади). Бу «Д» с. ларни Ферма ва Декарт 17-а. да қайта топдилар. «Д» с. нинг чекли ёки чексиз эканлиги маълум эмас.