ДЎСТЛИК

ДЎСТЛИКСирдарё вилоятидаги шаҳарча, Гулистон ш. нинг таркибий қисми, Дўстлик каналининг ўнг соҳилида жойлашган. Майд. 159,7 га. Энг яқин т. й. станцияси — Гулистондан 1 км. Гулистон—Деҳқонобод автомобиль йўли ёқасида. Аҳолиси 7435 киши (2001).

Дўстликга 19-а. 2-ярмида руслар келиб ўрнашган, 1924 й. гача посёлка, ўша йилдан 1992 й. гача қишлоқ. Мустамлакачилик даврларида маҳаллий бўлмаган номлар билан аталиб келган, 1992 й. дан ҳоз. номда. Дўстликда саноат корхоналари йўқ. Маданият уйи, кутубхона, ўрта мактаб, санаторий типидаги соғломлаштириш маркази ва поликлиника бор.

Loading...