ДЎСТМАТОВ

ДЎСТМАТОВ Дўнан (1905 – Наманган вилояти Норин Тумани Тошлоқ қишлоғи — 1979) — халқ ҳашари б-н амалга оширилган ирригация қурилишлари новатори. 1929 й. дан жамоа хўжалиги (ҳоз. «Бўстон» ширкат хўжалиги) аъзоси, ҳосилот (1936—39), жамоа хўжалиги раиси (1947—48), звено бошлиғи (1949—63). 1965 й. дан шахсий пенсионер. Д. Катта Фарғона капали (1939) қурилишида кундалик меҳнат нормасини кўп марта ортиғи билан бажаришни бошлаб берган дўстматовчилик ҳаракатининг ташаббускори. Косонсой сув омбори, Фарҳод ГЭС каби қурилишларда қатнашган. Андижон вилояти Куйганёр қишлоғида ҳайкали қўйилган.

Loading...