ДОСТОН

ДОСТОН, поэма — лиро-эпик жанр; шу жанрдаги бадиий асар. Ўзбек халқ, оғзаки ижоди ва ўзбек мумтоз адабиётида кенг тарқалган. Достонда муайян воқеа лиро-эпик тасвир воситалари ёрдамида ҳикоя қилинади. Унда ҳаёт, воқелик кенг кўламда қамраб олинади, бир ёки иккита бош қаҳрамон иштирок этади, персонажлар эса кўп бўлади. Сюжети сертармоқ, ранг-баранг. Халқ оғзаки ижодидаги Достонлар назм ва насрав., ёзма адабиётдаги Достонлар назмда бўлади, бунда наср воқеаларни боғловчи вазифасини ўтайди. Ёзма адабиётдаги Достон ларда лиризм кучлироқ, айниқса, ҳоз. замон Д. ларида лирик асос янада салмоқлироқдир. Жаҳон мумтоз адабиётидаги Достонлар кенг қамровлиги ва ҳажмининг катталиги, кўтариб чиққан ижтимоий, сиёсий, ахлоқий муаммолари, сюжетининг сертармоклиги ва драматизмининг ўткирлиги, персонажларининг кўплиги билан ажралади. Бундай асарлар марказида жамият ва халқ такдири туради, жамият, халқ ва қаҳрамон яхлит, бир бутунликда тасвирланади, улар ўртасида зиддият бўлмайди, балки шу халқ, шу қаҳрамон билан ташки душманлар ўртасидаги кураш, яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги зиддият тасвирланади. Уларда ватанпарварлик, қаҳрамонлик, инсонпарварлик, меҳр-муҳаббат, дўстлик ва садоқат, меҳнатсеварлик ғоялари илгари сурилади. Илк достонлар Юнонистонда пайдо бўлди. Уларда афсонавий қаҳрамонларнинг жасорати, худоларнинг каромати ҳақида куйланган. Гомернинг «Илиада» ва «Одиссея», Дантенинг «Илоҳий комедия», Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарлари Достон жанрининг кад. намуналаридир. Достонлар, ўз моҳиятига кўра, қаҳрамонлик («Алпомиш», «Фарҳод ва Ширин»), саргузашт-детектив («Саббаи сайёр»), ишқий-романтик («Тоҳир ва Зуҳра», «Лайли ва Мажнун»), жангномаЮсуф ва Аҳмад», «Садди Искандарий»), тарихий-мемуар («Шайбонийнома», «Жиззах қўзғолони»), фалсафий («Ҳайрат ул-аброр»), фантастик-аллегорик («Лисон уттайр»), дидактик («Қутадғу билиг») турга бўлинади. Қаҳрамонлик Достон ларида халқ, жамият такдири тасвирланса, ишқий-романтик Достон ларда ошиқ-маъшукларнинг саргузашти бош ўринда туради. Тарихий-мемуар ёхуд тарихий-биографик Достон ларда бирор тарихий шахслар рамзийлаштирилиб, бўрттириб тасвирланади. Умуман, Достон ларда идеаллаштириш, муболағали тасвир устун бўлади, уларда турли афсоналар, асотирлар, ҳикоятлар, дев, парилар, хизр, аждар, ажабтовур отлар («Алпомиш»даги Бойчибор), сеҳр-жоду кўп иштирок этади. Халқ Достон лари бахши, достончи ва халқ шоирлари томонидан дутор, дўмбира ва халқ чолғу асбоблари жўрлигида ижро этилади. Фольклордаги Достонлар билан ёзма адабиётдаги Достонлар шаклшамойили жиҳатидан бир хил кўринишда бўлсада, ёзма адабиётдаги Достонлар ёзувчининг дунёни ўзига хос тарзда идрок этиши, баҳолаши ва ўз фикр-ғоялари, орзуармонларини ифодалаш тарзи, усулида фарқланади. Гарчанд, Навоийнинг аксар Достонлари, жумладан, «Лайли ва Мажнун», «Садди Искандарий» асарлари асосида фольклор мавзуи турган бўлсада, шоир уларни ўз эстетик қарашлари ва бадиий ниятидан келиб чиқиб тубдан қайта яратган.

Ўзбек Достон чилиги асрлар давомида ўсиб, камол топиб, шакли ранг-баранглашиб борди. Ўрхун-Енисей ёзувида, Авестояа, «Девону луғотит турк» даги қадимги Достон парчаларида, туркий халқлар мулки бўлмиш «Китоби додам Қўрқут»да ва айниқса «Алпомиш», «Гўрўғли» туркум Д. ларида ўзбек Достон чилигининг тараққиёт йуллари, даврларини куриш мумкин. Навоий «Хамса»си ўзбек Достон чилиги тарихида юксак чўққи бўлди. «Хамса»да, Гегель ибораси билан айтганда, «дунёнинг қаҳрамонлик ҳолати»ни тасвирлаш кучли, унинг фалсафий-ахлоқий мазмуни чуқур, унда шахс баркамоллиги, фозил ин-сон ва адолатли жамият тарғиб этилади, яхшилик ва ёмонлик илдизлари қидирилади. 20-а. га келганда, ўзбек Достонлари ҳажман торайди, лиризм кучайди. Дунёни, воқеликни ва инсон ру-ҳий оламини, руҳий кечинмаларини идрок этиш ва ҳаққоний тасвирлаш бош фазилат бўлиб қолди (Миртемирнинг «Сурат» достони). Ҳоз. Достон ларга афсона, асотирлар ҳам фаол кириб келди. Э. Воҳидовнит «Рухлар исёни», А. Ориповнинг «Жаннатга йўл» Д. ларида ана шу янгиликлар яққол куринади. Ҳоз. замон ўзбек Достон ларида драма жанри белгилари (конфликт, диалог), айниқса эпик тасвир унсурлари фаоллашди. (Э. Воҳидов, «Истанбул фожиаси», О. Матжон, «Пахлавон Маҳмуд» ва б.).

Бундан ташқари, шоирнинг ҳис-туйғулари, таассуротлари, ўймушоҳадалари, кечинмаларидан иборат бўлган лирик Достонлар ҳам яратилмоқда. 20-а. ўзбек адабиётида Достонлар камайишини роман жанри ривожи билан изоҳлаш мумкин. Воқеликни афсона, асотирлар ва эртаклар асосида баён этиб, болаларга мўлжалланган йирик шеърий асарлар ёзишда ҳам Достон жанридан фойдаланилади.

Салоҳиддин Мамажонов.