ДОТАЦИЯ

ДОТАЦИЯ (лот. dotatio — туҳфа) — 1) маълум харажатларни қоплаш учун иқтисодиётнинг бир субъекта томонидан иккинчисига қайтариб бермаслик шарти билан пул маблағи берилиши. Дотация, одатда, давлат бюджетидан ажратилади. Аммо фирмалар, корпорациялар ва уюшмалар ўз таркибига кирувчи турли булинма ва шохобчаларга ҳам молиявий кўмак тариқасида Дотация беради. Дотациядан мақсад молиявий кўмакка мухтожларнинг қўшимча харажатларини қоплаб, уларнинг даромад ва харажатларини мувофиқлаштиришдир. Бюджетдан бериладиган Дотация аҳолини ижтимоий ҳимоялашни ҳам мўлжаллайди. Бунда корхона ва ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товар ва хизматларни арзон нархда сотишидан курадиган зарари қопланади. Ўзбекистонда бозор ислоҳотларипчнт дастлабки кезларида барча аҳолини қимматчиликдан ҳимоя этиш учун истеъмол товарлари халққа арзон нархда сотилиб, бундан кўрилган зарар давлат бюджети Д. си ҳисобидан қопланди. Шунингдек, коммунал уй-жой хизматларига ҳам Дотация берилди. Бундай Дотация учун 1988 й. да Ўзбекистан Республикаси бюджетидан 14,4 млрд. сўм, 1999 й. эса 19,3 млрд. сум Дотация ажратилди;

2) муайян фуқаро ёки ало-ҳида ташкилотларга курилган зарарни қоплаш ёки белгиланган мақсадлар учун давлат томонидан пул маблағларининг ажратилиши.