ДОВГОСТОВ ОЛТИН КОНИ

ДОВГОСТОВ ОЛТИН КОНИНавоий вилоятида жойлашган кон, Зарафшон ш. дан 40 км жан. да. 1967 й. да Овминзатов — Белтовнинг марказий қисмидаги тепаликда топилган, разведка ва баҳолаш ишлари 1970—73 й. ларда бажарилган. 1977—82 й. ларда конда мукаммал разведка ишларининг 2-нав-бати олиб борилган. Коннинг геологик тузилишида юқори рифей терриген (алевролит, қумтош, сланецлар) ётқизиқлардан иборат бесопан свитаси иштирок этган. Довгостов олтин кони узунлиги 2,5 км, калинлиги 100—450 м минераллашган зонадан иборат. Руда жисмлари томирсимон, узунлиги бир неча ўн м бўлиб, 150—500 м чуқурликкача давом этган. 16 та руда жисми аникланган. Довгостов олтин кони асосий рудали минераллари пирит, олтин билан арсенопирит, антимонит; норуда минераллар — кварц, кальцит, серицит; иккинчи даражалилари — марказит, сфалерит, аргентит. Д. о. к. — захирадаги кон.