ДОВОН

ДОВОН — 1) хонаки тўқув дастгоҳининг танда ипни кўтариб турадиган қисми. Асосан икки шоти (қовурға), уларни ўртасидан бириктирувчи ўқ ва ўққа кийдирилган ғалтакдан иборат. Наманганда нарвонча, Марғилонда осмадон деб юритилади. Ҳоз. тўқув машиналарида Довон вазифасини махсус ғалтак бажаради;

2) калавачўп пояларини бирлаштирувчи силлиқ ёғоч чўп.