ДОВОН

ДОВОН — тоғнинг ошиб ўтиш қулай бўлган жойи. Ўзбекистонда Довон сўзи билан бирга бел, ошув атамалари ҳам ишлатилади. Тарихий манбаларда учрайдиган арт, ақба, кўтал сўзлари ҳам. Довоннинг синонимларидир. Илгарилари Довондан пиёда ёки от-уловда ошишган. Ҳозир Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда бир қанча Довон лардан автомобиль йўли ўтади. Мас, Қамчиқ Д. идан Тошкент—Қўқон йўли, Тахтақорача Д. идан Катта Ўзбекистон тракти ўтади ва ҳ. к.