ДОЗА

ДОЗА (юн. dosis — порция, бўлак, улуш; бериш) — 1)тиббиётда — дори (препарат)нинг муайян миқдори. Дозани врач беморнинг ёшига, организмнинг индивидуал хусусиятларига, шунингдек, касалликнинг хилига ва кандай ўтаётганига қараб аниклайди. Доза дорини организмга киритиш усулига ҳам боғлиқ. Бир маҳал ичишга мўлжаллангани галлик Доза, бир кеча-кундузга мўлжаллангани суткалик Доза деб аталади. Галлик ва суткалик Доза фармакопея томонидан белгилаб қўйилган. Лекин баъзан оғир касалликлар (мас, юқумли касалликлар)нинг ривожланишини тез тўхтатиш учун врач дорини галлик Дозадан ортиқ (зарб) Дозада буюриши ҳам мумкин. Суюқ дорилар дозаси қошиқ (ош қошиқ — 15 мл, десерт қошиқ — 7,5 мл, чой қошиқ — 5 мл) ва томчилар ҳисобида, қуруқ дорилар грамм ҳисобида кўрсатилади. Гормонлар, витаминлар, антибиотиклар ва айрим бошқа дорилар учун маълум таъсир бирлик (ТБ) қабул қилинган;

2) физикада ионловчи нурланиш Д. си — модданинг масса бирлигига узатиш учун мўлжалланган ионловчи нурланиш (у – ва рентген нурлар, электронлар, протонлар, нейтронлар, а-зарралар ва ҳ. к.) энергияси. Модданинг масса бирлиги томонидан ютилган энергия ютилиш Дозаси дейилади. Халқаро бирликлар тизими СИ да ютилиш Дозаси Ж/кг да; тизимга кирмаган бирлиги рад (1 рад = Ю-2 Ж/кг)да ўлчанади. у – ва рентген нурланишнинг ионлаш характеристикасига экспозицион Доза дейилади. Бундай Доза ҳавонинг масса бирлигида ҳосил бўлган бир хил ишорали электр зарядлари сони б-н аникланади. Экспозицион Дозанинг СИ даги бирлиги Кл/кг ва тизимга кирмаган бирлиги рентген. Нурланиш Дозаси организмга зарарли таъсир этади.

Loading...