ДОЗИМЕТРИК АСБОБЛАР

ДОЗИМЕТРИК АСБОБЛАР (дозиметрлар) — ионловчи нурланиш дозаларини ёки доза билан боғлиқ катталикларни ўлчашда ишлатиладиган асбоблар. Бир турдаги нурланишлар ёки аралаш нурланишлар миқдорини ўлчайдиган хилларга бўлинади. Радиация хавфи даражасини белгилайдиган эквивалент дозасини ўлчаш учун бэрларда даражаларга бўлинган асбоб бэрметр деб аталади. Газда ҳосил бўлган ионлар токини ўлчашга мўлжалланган ас-боблар ионизация дозиметрлари дейилади. Нурланиш туфайли ионлаш камерасида ҳосил бўлган ток кучи рентген бирлигида даражаланган асбобларда ўлчанади ва улар рентгенометрлар дейилади. Организмга таъсир этувчи нурланиш дозасини аниқлаш учун ишлатиладиган асбоб девори плексиглас, полистиролдан ясалади. Радиометрларда у, Р-нурланиш оқимини ўлчаш учун зарядли зарралар ҳисоблагичлари ва сцинтилляция қисоблагичлари ишлатилади. Дозиметрик асбоблар люминесценция, фото, сцинтилляция, яримўтказгич ва б. хилларга ҳам бўлинади. Қўзғалмас, кўчма, қўл ва чўнтак дозиметрлари ҳам бор. Катта дозаларни ўлчаш учун фотографик, кимёвий ва экзоэлектрон эмиссияга асосланган дозиметрлар ишлатилади. Дозани аниқлашда эса стрелкали аппаратлар, сезгир фотоплёнкалар қўлланилади.