ДОЗИМЕТРИЯ НАЗОРАТИ

ДОЗИМЕТРИЯ НАЗОРАТИ — шахсий таркиб, қурол-яроғ, жанговар техника, транспорт воситалари, ҳарбий анжомлар, озиқ-овқат, сув ва муайян ҳудуднинг радиоактив моддалар билан заҳарланганлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган тадбирлар мажмуи. Дозиметрия назорати нурланиш ва радиоактив заҳарланишни назорат қилишга бўлинади. Нурланиш Дозиметрия назорати шахсий таркиб радиоактив моддалардан заҳарланган жойларда харакат қилганида ёки бошқа шароитларда юққан радиация дозасини ўлчашдан иборат. Унинг маълумотларига қараб шахсий таркибнинг радиоактив нурланишдан заҳарланишини олдини олиш чоралари кўрилади. Радиоактив заҳарланиш Д. н. да шахсий таркиб, қурол-яроғ., жанговар техника, транспорт воситалари, ҳар-бий анжомлар, озиқ-овқат ва сувнинг радиоактив моддалар билан заҳарланиш даражаси ўлчанади. Унинг маълумотларига кўра шахсий таркибни санитария текширувидан ўтказиш, қурол-яроғ, техника анжомларини зарарсизлантириш чоралари белгиланади. Бундай Дозиметрия назорати қўшинлар заҳарланган зонадан чиқарилганидан кейин ўтказилади.

Loading...