ДОЗОР

ДОЗОР (рус.) — қўриклаш, разведка ва алоқа ишлари олиб борувчи ҳарбий қисм. Пиёда (ўқчи) аскарлар, жанговар машина ва ҳарбий-денгиз флоти кемаларидан кичик бўлинма тарзида ташкил топади. Вазифаси — юришда қўшинларни душман ҳужумидан огоҳлантириб туриш (қўриқловчи Дозор), душ-маннинг қаерда жойлашганини аниқлаш (разведкачи Дозор), жанговар тартибдаги қисмлар билан алоқа қилиб туриш (алоқачи Дозор) ва б. Д. таркиби вазифа ва шароитга боғлиқ бўлади.