ДРАКОН ТОҒЛАРИ

ДРАКОН ТОҒЛАРИ — Африканинг жан.-шарқидаги тоғлар. Шим. да Саби дарёсидан жан. да Грейт-Кей дарёсигача 900 км масофага чўзилган. Дракон тоғларининг ўрта қисмига Лесото тоғлигининг шарқий чеккаси ҳам киради. Жан. Африканинг энг баланд чўққилари (Табана-Нтленьяна тоғи, 3482 м ва б.) шу ерда. Ҳинд океанига қараган ён бағри зинапоясимон пасайиб тушган. Дракон тоғлари Ҳинд океани ҳавзасига оқувчи қисқа дарёлар билан Оранж дарёси юқори оқими ўртасидаги сувайирғичдир. Асосан, қумтош ва базальтлардан тузилган. Шарқий ён бағрига йилига 2000 мм гача ёғин ёғади, тропик ўрмон, бутазор ва тоғ ўтлоқлари билан қопланган. Ғарбий ён бағрида иқлим кескин континентал, саванна ва бутазорлар бор. Миллий парклар ташкил этилган.

Prev Article

ДОҒИСТОН

Next Article

ДРАКУНКУЛЁЗ