ДРЕЛЬ

ДРЕЛЬ (нем. Drilibohrer — бурғилаш, пармалаш) — металл, ёғоч ва б. да кичик (50 мм гача) тешиклар очиш учун мўлжалланган асбоб. Пармаси дастаки, электр ва пневматик ҳаракатлантириладиган хиллари бор. Электр Дрель электр двигатель, корпус, тишли узатма ва парма ўрнатиладиган патрондан иборат. Бундай Дрель ўзгарувчан ток б-н, пневматик Дрель компрессор ҳосил қиладиган сиқиқ ҳаво билан ишлайди.