ДРЕНА

ДРЕНА (инг. drain — қуритмоқ, зах қочирмоқ) — тупроқ-грунтдаги ортиқча сувларини йиғиш ва чиқариб ташлаш ҳамда тупроқ аэрациясини яхшилаш учун қуриладиган ёпиқ канал (қувур). Дрена коллектор-дренаж тармоғининг сув сатҳини тартибга солиш қисмидаги бирламчи бўғиндир. Доимий ёки муваққат бўлади. Доимий Дрена мунтазам дренаж учун, муваққати эса ер шўрини ювиш даврида қурилади.