ДРЕНАЖ (тиббиётда) — жароҳат ёки тана бўшлиғидаги суюқликни шимиб ва сўриб ташқарига чиқариш учун қўлланиладиган махсус буюмлар, уларга шаша дока турундалар, резина ёки хлорвинилдан ясалган найчалар киради. Бу мосламалар кўкрак бўшлиғи, ўт йўли, сийдик йўли ва қовуқни дренажлаш учун ишлатилади. Дренажлар фаол ва пассив, ички ва ташқи, клапанли ва клапансиз, резина ва пластмасса турларига бўлинади. Қайси аъзога кўлланилишига қараб: махсус ясалган баллонли, кўп каналли, резина пардали, ёпиқ система шаклида ишланган Дренажлар танланади.