ДРЕЙК БЎҒОЗИ

ДРЕЙК БЎҒОЗИОловли Ер архипелаги ва Жан. Шетленд о. лари оралиғида жойлашган. Атлантика океанини Тинч океан билан боглайди. Уз. 460 км; дунёдаги энг кенг бўғоз (1120 км гача). Чуқ. 5249 м гача (энг саёз жойи 276 м). Кучли бўронлар бўлади. Қиш ойларида жан. қисми муз билан қопланади; ёзда айсберг (музтоғ) кўп. Бўғоз ўша жойдан 1578 й. да сузиб ўтган инглиз денгизчи сайёҳи Ф. Дрейк номи билан аталган.