ДРЕЗДЕН — Германиядаги шаҳар, Эльба дарёси бўйида. Саксония ерининг маъмурий маркази. Аҳолиси 452,8 минг киши (1998). Мамлакатнинг йирик саноат ва маданият марказларидан бири. Даре порти, т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Халқаро аэропорт бор. Машинасозлик, айниқса электротехника ва радиоэлектроника, приборсозлик, оптика буюмлари и. ч. ва аник, машинасозлик (рентген ва кино аппаратуралари) саноати ривожланган. Қадимдан чинни ва шиша буюмлар ишлаб чиқарилади. Тикувчилик, трикотаж, пойабзал, кимёфармацевтика, полиграфия, мебель ва озиқ-овқат (айниқса, тамаки ва шоколад) корхоналари бор.
Дрезден шаҳар сифатида дастлаб 1216 й. дан тилга олинган. 1485 й. дан Веттин герцоглари қароргоҳи, 1806 й. дан Саксония қироллигининг пойтахти. Наполеон урушлари даврида (1813 й. 26—27 авг.) Д. ёнида катта жанг бўлган. 2-жа-ҳон уруши охирида (1945 й. фев.) Д. қаттиқ бомбардимон қилинган.
Дрезденда меъморий ёдгорлик кўп, жумладан Япон саройи (1715—41), Пильниц сарой-боғ мажмуаси (1720—24), курфюрстлар қасри (1200), Цвингер саройи (1711 — 1722) ва б. Янги курил ган меъморий бинолари: Матбуот уйи (1960-68), Маданият саройи (1970) ва б. Дрезден картиналар галереяси, тарих музейи, чинни буюмлар музейи, халқ санъати музейи, техника ун-ти, пед. институти, йирик кутубхоналар бор. Дрезден ядро тадқиқотлари маркази. Туризм ривожланган.