ДРУЗА

ДРУЗА (нем. Druse) — кристаллар гуруҳидан иборат минераллар шакли, бунда кристаллар бир учи билан умумий асосга (очилиб қолган ёриқёки бўшлиқ деворига) тақалиб ўсади. Уларнинг эркин қолган иккинчи учи тоғ жинслари бўшликларига йўналган, юзаси яхши қирраланган бўлади. Кварц, аметист (сафсар), кальцит, гипс, антимонит минераллари кўпинча Друза ҳосил қилади. Друза ларнинг тароқсимон ва чўткасимон хиллари маълум.