ДУАЛА

ДУАЛАКамерун ғарбидаги шаҳар, Вури дарёси бўйида, Гвинея қўлтиғидан 21 км ичкарида. Соҳилбўйи провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 884 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Муҳим савдо, саноат, сиёсий ва маданий марказ. Мамлакатдаги энг катта океан порти, транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Дуала орқали четга ёғоч, какао, кофе, пальма ёнғоғи ва мойи, пахта, алюминий чиқарилади. Кемасозлик, металлсозлик, ёғочсозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё саноати, пойабзал корхоналари, ойна з-ди мавжуд. Кўплаб савдо фирмалари ва банклар, Панафрика ривожланиш ин-ти бор.