ДУБЛИН

ДУБЛИНИрландия пойтахти. Ирландия о. нинг шарқида, Лиффи дарёсининг Дублин қўлтиғига қуйилиш ерида жойлашган. Аҳолиси 953 минг киши (1996, шаҳар атрофи б-н). Иқлими денгиз иқлими. Июлнинг ўртача т-раси 15 — 17°, янв. ники 5°, йилига 842 мм ёғин ёғади. Дублин тўғрисида дастлабки маълумот Ирландия манбаларида 291 й. дан учрайди. 9-а. дан Дублинни норманнлар босиб олган. 1170 й. да инглиз-норманн феодаллари қўлига ўтди. 1922 й. дан мамлакат пойтахти. Дублин мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Транспорт йўллари тугуни, Ирландия денгизи соҳилидаги мамлакатнинг энг йирик порти. Халқаро аэропорт бор. Д. порти орқали четга чорва моллари, гўшт, тери ва бошқа қ. х. маҳсулотлари чиқарилади. Саноатининг етакчи тармоқлари — озиқ-овқ-ат (пиво пишириш, виски тайёрлаш, гўшт консерва ва б.) ва енгил саноат. Тўқимачилик (17-а. дан поплин тўқиш билан машҳур), тикувчилик, кўн-тери, жут корхоналари бор. Кимё, кемасозлик, машинасозлик (электротехника, приборсозлик, қ. х. машинасозлиги), қурилиш саноати тармоқлари ривожланган. Меъморий ёдгорликлардан Дублин қасри — ҳоз. Адлия саройи (13-а.), Крайстчерч черкови (1038), Сент-Патрик собори (1190), ратуша (1769) ва б. сақланган. Дублин ун-ти (1591), Миллий ун-т, Қироллик мусиқа академияси, кутубхоналар, музейлар, ҳайвонот боғи, Миллий галерея (1864), театрлар бор.

Loading...