ДУЭРО

ДУЭРО (португалча — Дору) — Пиренеи я. о. даги даре. Испаниядаги Иберия тоғларидан бошланиб, Португалиянинг Порту ш. ёнида Атлантика океанига қуйилади. Уз. 925 км, ҳавзасининг майд. 95 минг км2. Эски Кастилия ясситоғлигини кесиб ўтган қисмида чуқ. 30—40 м ли каньон ҳосил қилган. Португалия ҳудудида кенг водийдан оқади. Қиш ва баҳорда серсув, бу мавсумларда сув сатҳи даралардан ўтган жойида 15— 20 м гача кўтарилади. Қуйилиш жойида ўртача сув сарфи 700 м3/сек. Қуйилиш жойидан бошлаб 200 км масофада кема қатнайди. Сув омбори ва ГЭС қурилган. Дуэродан суғоришда фойдаланилади.

Loading...